Риэлторлик фаолиятидаги самарадорлик

Иқтисодиётнингтаркибий қисми бўлган кўчмас мулк бозорини замон талаби асосида ривожлантириш муҳим масалалардан бир ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда "Риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонун қабул килингач, кўчмас мулк бозори фаолиятининг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланди. Ҳозирда мазкур хужжат тизим фаолияти ва ривожланишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Зеро, хусусий сектор ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатишнинг ҳуқуқий жиҳатлари конун йўли билан кафолатланди. Айни чоғда, кўчмас мулк бозорида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, сотувчи ва харидорларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш борасида барча шарт-шароитлар яратилди. Мамлакатимизда фаолият юритаётган риэлторлик ташкилотлари қонун асосида яратиб берилаётган шароитларга жавобан, зиммаларига юклатилган вазифа- ларга нисбатан масъулият билан ёндашмоқадалар. Ҳозирда респуб- ликамиз аҳолисига ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган кўчмас мулклар ва уларга эгалик килиш ҳуқуқини расмийлаштириш хизматларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 2011 йил 23 июндан эътиборан "Ко chmas mulk savdo xizmati" масъулияти чекланган жамияти ва унинг худудий фи лиаллари ўз фаолиятини юритиб келмоқда.
Айтиш жоизки, "Ко chmas mulk savdo xizmati" МЧЖ давлат ҳамда нодавлат мулкларнинг аукцион, танлов ва оферта савдоларини фаол уюштираётган ташкилотлардан бири ҳисобланади. Бунга ўтган йил натижалари яққол далил бўла олади. Ҳисобот даврида "Ко chmas mulk savdo xizmati" МЧЖ ва худудий филиаллари томонидан кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик, кўчмас мулк объектлари ва уларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тўғри ҳамда одилона савдосини ташкил этиш, кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш, кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
2011 йил якунлари бўйича аукцион савдолари орқали жами 1494 та мулк 49 380 946,31 минг сўмга сотилган бўлса, тўғридан-тўғри музокаралар билан ташкиллаштирилган савдоларда жами 1651 та объект 60 532 884,49 минг сўмга сотилди. Бундан ташқари танлов савдолари орқали жами 938 та объектлар 3 408 855,81 минг сўмга сотилган. Ушбу танлов савдолари орқали сотилган 1 277 258,87 минг сўмлик 921 та объект Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 25 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида ер участкалари беришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 147-сонли қарорига мувофиқ сотилган.
Бугунги кунда “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖнинг савдолари ҳақидаги реклама, эълон ва хабарномаларни республика ҳамда маҳаллий миқёсидаги ўндан ортиқ газеталарда кузатиш мумкин. Савдо натижалари ҳар ҳафта камида иккита газеталарда чоп этиб келинмоқда.Савдо натижалари мунтазам равишда кенг оммага етказиб борилаётгани тадбиркор ва мулкдорларнинг савдолар ҳақида етарли ахборот олишлари учун янада қулайликлар яратмоқда.
Сармоядорларга объектларни сотиб олишида қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида буюртмалар столи ташкил этилиб, ушбу жойда харидорлар ўзларини қизиқтираётган объектлари бўйича буюртмаларини беришлари ва ушбу буюртма бўйича уч кунлик муддат ичида жамиятнинг масъул ходимлари томонидан тегишли жавобларини олишлари мумкин.
“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ томонидан 2012 йил ва яқин йиллар ичида савдолар ҳажми ва даромадлар манбаларини кўпайтириб, жамиятнинг молиявий ҳолатини янада яхшилаш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган.
"Kochmas mulk savdo xizmati" МЧЖ ва унинг худудий филиалла­ри жорий йилда ҳам қонунчилик асосида яратиб берилган кенг имконият ва шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда буюртмачиларга сифатли риэлторлик хизматлари кўрсатиб, қонун талаблари хамда ички қоидаларга риоя қилинишини таъминлаш орқали ўз фаолиятини такомиллаштириб бораверади.
 
KMSXМЧЖ матбуот хизмати

27.04.2018 Онлайн электрон аукцион савдоларига мархамат!

1auksion.uz дастури орқали ўзингизни қизиқтирган мулкларни танланг ва савдосида иштирок этинг.               2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта ...

барча янгиликлар

Кўлланма

Закалат келишуви

Ариза

Намуна Жисмоний шахслар учун
Онлайн Ариза бериш


Янгиликлар: 2

Эълонлар: 60

Мақолалар: 12

Онлайн: 11