Замонавий самарали фаолият

Республикамизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятига тўлақонли интеграциялашуви ва глобаллашув жараёнининг фаол иштирокчисига айланишига кенг имкониятлар яратмоқда.
Ўзбекистонда демократияни янада ривожлантириш, сиёсий жараёнда кенг аҳоли оммасининг фаол иштирокини таъминлаш, ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, мамлакатни модернизация қилиш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар ва вазифалар бугунги ҳаёт талаби сифатида ғоятда муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, жамиятимиз олдига қўйилган муҳим масалаларни ўз вақтида самарали ҳал этиш учун давлат бошқарувида замонавий самарали усулларни ривожлантириш, бинобарин, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантириш узлуксиз давом этадиган жараён бўлгани сабабли, ислоҳотларни амалга оширишда маълум вақт ўтгач, босиб ўтилган йўлга, қўлга киритилган ютуқларга холисона баҳо бериш ва танланган стратегияга мос муайян ўзгаришлар киритиш - бу табиий ҳол, ҳисобланади.
Ko’chmas mulk savdo хizmati” маъсулияти чекланган жамияти томонидан кўчмас мулк бозорида аҳолига сифатли хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилган бўлиб, сотувчи ва ҳаридорларга тенг ҳуқуқлилик, савдоларда иштирок этаётганларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилди.
Иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар чуқурлашиб бораётган ҳозирги кунда иқтисодиётнинг хусусий секторини жадал ривожлантиришни рағбатлантириш, рақобат муҳитини шакллантириш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг бозор тизимини яратиш бўйича қатъий чора-тадбирларни амалга оширишда “Кўчмас мулк савдо хизмати” МЧЖ Сирдарё вилоят филиали томонидан ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан ўтган давр мобайнида вилоятда тугатилаётган корхоналарнинг, шу жумладан, банкрот кархоналарнинг ҳамда суд департаменти ижрочилар бўлимлари томонидан ундурувга қаратилган кўчмас мулклар аукцион савдолари орқали сотилмоқда. Бундан ташқари вилоятда фаолият олиб бораётган юридик ва жисмоний шахсларинг кўчмас мулкларини филиалда ташкиллаштирилаётган савдоларга жалб қилиш мақсадида, ҳамда савдоларга чиқарилаётган мулкларнинг тегишли ҳужжатлар тўпламини шакллантириш ва савдоларнинг ўтказилиши билан боғлиқ маслаҳат-консталтинг ҳизматларини кўрсатиш борасида филиалнинг тажрибали уч нафар кўчмас мулк агенти томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда. Филиалнинг 2011 йилдаги иш фаолиятига назар ташласак жами бўлиб 280 та кўчмас мулк объекти 1 485 943 554 сўмга сотилганлигини гувохи бўламиз.
“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурини бажариш юзасидан, шунингдек тадбиркорлик субъектларига ер участкалари бериш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш тартиб-қоидаларини такомиллаштириш йўли билан “кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик”ни республикамизда янада ривожлантирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25-майдаги 147-сонли қарорида “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида ер участкалари беришни такомилаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги низомга ва Сирдарё вилоят хокимлигининг 2011 йил 30 майдаги 132-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида филиал томонидан танлов ташкилотчиси сифатида туман (шахар) хокимликлари билан тузилган шартнома асосида танловлар савдоларига чиқарилаётган ер майдонларидан доимий фойдаланиш ва ижарага бериш ҳуқуқи бўйича ўтказилаётган танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича  хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилди.
Олиб борилган самарали ишлар натижасида юқоридаги қарор бўйича жами бўлиб, сатҳи 99 074кв.м бўлган 135 та ер майдонлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга доимий фойдаланиш учун танлов асосида туман ва шахар хокимликлари томонидан танлов савдоларига чиқарилди.
Шунингдек, филиал ходимлари томонидан мижозлар билан ўзаро муносабатларда Ўзбекистон РеспубликасиАдлия вазирлигида 2011 йил 24 августда 2257-сонбилан рўйхатга олинганЎзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2011 йил 8 августдаги 01/19-18/04, 27-сонли “Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига қатъий риоя қилинмоқда.
Натижада мижозлар кўлами ортмоқда, бир қанча давлат ва нодавлат ташкилотлар ўзаро биргаликда фаолият кўрсатиш, ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар билан чиқмоқда. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин, қаердаки мижозларни қониқтирадиган юқори савиядаги хизмат кўрсатилса, уларни ортиқча оворагарчиликларини олди олинса ўша муҳитда ўсиш, ривожланиш, ишонч юксалади.

“Ko’chmas mulk savdo хizmati” МЧЖ
Сирдарё вилояти филиали

27.11.2017 “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ ҳудудий филиалларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сонли қарорига асосан савдолари ташкил этилган асосида ер участкаларига бўлган доимий фойдаланиш ҳуқуқларининг танлов натижалари тўғрисида Ахборот

Тошкент шахар филиали: 2016 йил 1. Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қурилиши учун Бектемир тумани, Жамил Тошкандий кўчаси, 56-уй ёнида умумий майдони 0.10га бўлганер участкасидан доимий ...

барча янгиликлар

Кўлланма

Закалат келишуви

Ариза

Намуна Жисмоний шахслар учун
Онлайн Ариза бериш


Янгиликлар: 1

Эълонлар: 160

Мақолалар: 12

Онлайн: 4