Қонун ижроси амалда

Хусусийлаштириш, мулкдорлар синфининг шаклланиши Ўзбекистон иқтисодиётнинг асосий мезони ҳисобланади.
Кўчмас мулки бозорини тўғри шакллантириш, «Риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонун»нинг кабул қилиниши билан тартибга солинди.
Ушбу қонун  2011 йил 23 июн кунидан бошлаб кучга кириши билан фуқароларнинг ва барча юридик шахсларнинг кўчмас мулклар бўйича фаолиятлари қонун йўли билан тартибга солинди, уларнинг ҳуқуқий муҳофазаси таъминланди.
Кўчмас мулк бозорида ўзининг етакчи ўрнига эга бўлган «KO'CHMAS MULK SAVDO XIZMATI» (КМСХ) МЧЖнинг № RR-0001-сонли лицензия асосида фаолият бошлади.
Давлат мулки қўмитасининг бевосита кўмагида кўп йиллик тажрибага эга бўлган Бошқарув ходимларининг меҳнатлари натижасида махсус ўқув курслари ташкил қилиниб, тест синовларини муваффақиятли топширишга эришган риэлторлар қонуний фаолиятларини юрита бошладилар.
Риэлторлик фаолиятнинг асосий мезони - кўчмас мулк бозорида кўчмас мулклар билан боғлиқ бўлган жараёнларда тенг ҳуқуқлилик асосида шартнома бўйича сифатли хизмат кўрсатишдир.
Риэлторлик фаолиятидаги бу саъй-харакатлар Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида назарда тутилган вазифалар билан узвий боғликлигининг бир белгисидир.
Ҳозирги замон риэлторлари иқтисодий, ҳуқуқий билимларга эга бўлиш билан бир қаторда муомала маданиятига ҳам эътиборли бўлишлари лозим. Қўл-оёғи чаққон, ўзининг ишини мукаммал биладиган, фикри теран мутахассисларгина ҳақиқий риэлтор саналади.
Бир қатор давлатларнинг риэлторлик фаолиятлари таҳлил қилинганда, уларга нисбатан кўп жиҳатлари билан Ўзбекистон Республикасининг риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонуни устун даражада кўзга ташланади. Фаолият юритувчи риэлторларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонуний тартибга солинган.
Бутун дунё бўйича иқтисодий инқироз ҳали ҳам давом этаётганлиги, айрим иқтисодий тақчилликлар ўз ечимини топмаган давлатларда хануз ўзининг чуқур салбий изини колдираётган бир даврда, Республикамизда Риэлторлик фаолиятининг Қонун билан тартибга солиниши, мазкур қонуннинг амалга тадбиқ қилиниши, Сенат томонидан маъқулланиши - бу юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларининг самарали натижасидир, кўчмас мулк бозорида «КМСХ» МЧЖнинг энг биринчи, ишончли ва муваффақиятли илк қадамини босганлиги, қонун талаблари асосида фаолият юритаётганлиги билан бир-бирини тўлдириб турибди.
Жамиятда буюртмачиларнинг ҳоҳиш-истакларидан келиб чиқиб шартнома асосида аукцион, оммавий оферта, тўғридан-тўғри савдолар ташкил қилиниши йўлга қуйилган.

Аукцион савдолари очиқ ва ёпиқ аукцион савдолари орқали ташкиллаштирилади. Бу савдоларда юридик ҳамда жисмоний шахслар қатнашишлари мумкин. Очиқ аукцион савдоларида ҳоҳиш билдирган барча талабгорлар, шу жумладан чет эл фуқаролари  ҳам қатнашиш ҳуқуқига эгалар.. Ёпиқ аукцион савдоларида фақат таклиф килинган шахсларгина қатнашишлари мумкин. Савдолар Фуқаролик Кодексининг 380-моддасига асосан ташкил қилинади.
Оммавий оферта савдоларида талабгорларнинг акцепт аризалари берилиб, оферта савдоси комиссияси иштирокида таклифлар кўриб чиқилади, энг юкори баҳони таклиф этган иштирокчи савдо ғолиби деб топилади.
Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан ташкил қилинадиган савдоларда сотувчи ва сотиб олувчилар музокаралар олиб борадилар, унда тўлов шартлари, муддатлари, мулкни топшириш-қабул килиш билан ва бошқа мулкий муносабатлар тўғридан-тўғри музокаралар орқали ҳал қилинади, ташкил қилинадиган савдоларда риэлторлик ташкилоти томон сифатида эмас, савдо ташкилотчиси сифатида фаолият олиб боради.
 
Юқоридаги савдо турларини белгилашда сотувчи ўз ҳоҳиш-истагидан келиб чиқиб риэлторлик ташкилоти билан шартнома тузади ва савдо ташкиллаштирилади Жамиятда фаолият юритаётган риэлторлар шартнома асосида ахборот-маслаҳат хизматларини кўрсатади, нарх-наво, талаб ва таклиф ҳақидаги маълумотлар, яқин истиқболда кутилаётган ўзгаришлар ҳақида ўз маслаҳатларини таклиф этади, уй-жой бозори ҳақида ахборотлар беришда.
Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, мамлакат иқтисодиётини барқарор юксалтириш янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишнинг муҳим омили бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга кенг йўл очиб бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси Андижон вилояти филиали томонидан тадбиркорлик фаолиятини кенг кўламда ривожлантиришга катта этибор қаратилган. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар натижасида вилоятда мулкдорлар сафи кенгайди.
«KO'CHMAS MULK SAVDO XIZMATI» МЧЖнинг Андижон вилояти филиали вилоят кўчмас мулк бозорида етакчи ҳисобланади.
2011 йилда ишбилармон ва тадбиркорлар томонидан савдо ва маиший хизмат бинолари ҳамда ишлаб чиқаришга мўлжалланган кўчмас мукларни сотиб олишга кўпрок қизикиш бўлди, биргина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида ер участкалари беришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 147-сонли қарорига асосан Андижон вилоятида 100 га яқин ер майдонлари ўз эгаларини топди.
- «Менга кўрсатилган хизмат ва шу хизмат натижасида мулкдор бўлишимга шароит яратиб берган «KO'CHMAS MULK SAVDO XIZMATI» МЧЖ ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, бутун маҳалламиз номидан уларга рахмат айтмоқчиман, қурадиган савдо дўконларим асосан маҳалламиз фуқаролари учун хизмат кўрсатади» - дейди Андижон шаҳрининг Бўстон даҳасидан савдо ва маиший хизмат шахобчалари қуриш учун ер майдонининг танлов ғолиби деб эътироф этилган Шербоев Баҳодиржон.
- «Савдоларда қатнашиш учун менга хизмат қилган мутахассисларнинг муомалалари, ўз ишларига профессионал ёндашувлари, ҳолисликларини кўриб туриб, ҳозирда шу соҳага айнан шу мурожаатим сабабли қизиқиш уйғонганлиги сабабли ўғлимни ҳам риэлторлик фаолиятига жалб қилиш истаги пайдо бўлди.» - деб ўз мулоҳазасини билдирмоқда. Бу каби фуқаролар вилоятимизда анчагина.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сонли қарорига асосан шаҳар ва туманлар суд ижрочилари бўлимлари томонидан ким ошди савдоларига қўйилаётган кўчмас мулклар, хўжалик судларининг ҳал қилув қарорлари билан банкротлиги эътироф этилган корхона-ташкилотларнинг кўчмас мулкларининг савдоларини ташкил этишда, юридик ва жисмоний шахсларга кўчмас мулклар бўйича барча йўналишларда фаол ишлар олиб борилди.
Жамият тараққий этиши ва ривожланишига асос бўлувчи барча соҳаларда сифат жиҳатидан муҳим ўзгаришлар рўй берди. Замонавий бозорда замонавий риэлтор фаолият бошлаган экан унинг иш йўналиши ҳам замонавий бўлмоғи лозим. Унинг ишбилармонлигини ва фаоллигини ёки сустлигини албатта савдо кўрсаткичлари ошкор этади. Шунинг учун риэлторлик фаолиятига шунчаки ёндошиш эмас теран фикр, мустаҳкам ирода ва эпчиллик зарур.

«KO'CHMAS MULK SAVDO XIZMATI» МЧЖ Андижон вилоят филиалида мижозларга олди-сотти шарномаларида белгиланган мажбуриятларни тушунарли тарзда етказиб, мавжуд рисклар ҳақида батафсил ахборот бериб, мижоз талабларини келиб тушиш кетма-кетлигига қараб, барча ҳолатларда мижоз фойдасини биринчи ўринга қўйиб, керак бўлса мижоз ҳоҳишига кўра риэлторлик хизматлари кўрсатилади. Бир сўз билан айтганда мижозлар манфаати биринчи ўринга қўйилган.
 
Чунки мижоз ишончи ташкилотнинг муваффақият гаровидир.
 
«KO'CHMAS MULK SAVDO XIZMATI» МЧЖ

27.04.2018 Онлайн электрон аукцион савдоларига мархамат!

1auksion.uz дастури орқали ўзингизни қизиқтирган мулкларни танланг ва савдосида иштирок этинг.               2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта ...

барча янгиликлар

Кўлланма

Закалат келишуви

Ариза

Намуна Жисмоний шахслар учун
Онлайн Ариза бериш


Янгиликлар: 2

Эълонлар: 60

Мақолалар: 12

Онлайн: 4