Риэлторлик фаолиятидаги самарадорлик

Иқтисодиётнинг таркибий қисми бўлган кўчмас мулк бозорини замон талаби асосида ривожлантириш муҳим масалалардан биридир. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун қабул қилингач, кўчмас мулк бозори фаолиятининг ҳуқуқий асоси янада мустаҳкамланди. Мазкур ҳужжат тизим фаолияти ривожида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Айни чоғда, кўчмас мулк бозорида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, сотувчи ва харидорларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш борасида барча шарт-шароит яратилди. Республикамиз аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган кўчмас мулклар ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштириш хизматларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 2011 йил 23 июндан эътиборан «Ko'chmas mulk savdo xizmati» масъулияти чекланган жамияти ва унинг худудий филиаллари фаолият юритмоқда.
Айтиш жоизки, «Ko'chmas mulk savdo xizmati» МЧЖ давлат ҳамда нодавлат мулкларнинг аукцион, танлов ва оферта савдоларини фаол уюштираётган ташкилотлардан бири ҳисобланади. Бун­га ўтган йил натижалари  яққол  далил бўла олади.  МЧЖ ва ҳудудий филиаллар томонидан кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик, кўчмас мулк объектла­ри ва уларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тўғри ҳамда одилона савдосини ташкил этиш, кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш, кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатишга доир қатор ишлар амалга оширилди.
2011 йил якунлари бўйича аукцион савдолари орқали жами 1494 та мулк 49 380 946,31 минг сўмга сотилган бўлса, тўғридан-тўғри музокаралар билан ташкиллаштирилган савдоларда 1651 та объектнинг 60 532 884,49 минг сўмга сотуви амалга оширилди. Бундан ташқари, танлов савдола­ри орқали 938 та объект 3 408 855,81 минг сўмга сотилган. 1 277 258,87 минг сўмлик 921 та объект эса Ўзбекистан Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида ер участкалари беришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 147-сонли қарорига мувофиқ сотилган.
Бугунги кунда МЧЖнинг сав­долари ҳақидаги реклама, эълон ва хабарномаларни рес­публика ҳамда маҳаллий миқёсдаги ўндан ортиқ газеталарда кузатиш мумкин. Савдо натижалари ҳар ҳафтада камида иккита газетада чоп этилаётгани, мунтазам равишда кенг оммага етказилаётгани тадбиркор ва мулкдорларнинг етарли ахборот олиши учун янада қулайлик яратмоқда. Сармоядорларга объектларни сотиб олишида қўшим­ча имконият яратиш мақсади­да буюртмалар столи ташкил этилиб, бу жойда харидорлар ўзларини қизиқтираётган объект бўйича буюртмаларини бериши ва ушбу буюртма юзасидан уч кунлик муддат ичида жамиятнинг масъул ходимлари томонидан тегишли жавоб олиши мумкин.
«Ko'chmas mulk savdo xizmati» МЧЖ келажакда савдолар ҳажми ва даромадлар манбаларини кўпайтириб, жа­миятнинг молиявий ҳолатини янада яхшилаш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширишни режалаштирган.
 
Нодира АРИФОВА,
«KMSX» МЧЖ матбуот хизмати

27.04.2018 Онлайн электрон аукцион савдоларига мархамат!

1auksion.uz дастури орқали ўзингизни қизиқтирган мулкларни танланг ва савдосида иштирок этинг.               2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта ...

барча янгиликлар

Кўлланма

Закалат келишуви

Ариза

Намуна Жисмоний шахслар учун
Онлайн Ариза бериш


Янгиликлар: 2

Эълонлар: 60

Мақолалар: 12

Онлайн: 9