Филиалда риэлторлик фаолияти

Мулкдорларнинг ўрта синфи шаклланиб, ички бозор рақобатбардош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлмокда. Шунга яраша янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли фаровонлиги ошмоқда. Бунинг муҳим омили кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитнинг яратилганлигидир.
Республикамиз аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган кўчмас мулк ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийпаштириш хизматларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 2011 йил 23 июнда Ko'chmas mulk savdo xizmatiмасъулияти чекланган жамияти ва унинг худудлардаги филиаллари ташкил этилган бўлиб, қатор самарали ишлар амалга оширилмокда.
2011 йил 23 июнда тўлиқ кучга кирган «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунда: «Риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган хуқуқлapга  доир битимлар тузиш билан боғлик, хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир» деб белгиланган. Шунга асосан «Ko'chmas mulk savdo xizmati» МЧЖнинг асосий вазифаси кўчмас мулк объектлари ва улар­га бўлган хуқуқлapra доир битимларни ту­зиш чоғидаги воситачилик, кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш, кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш бўйича ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатишдан иборат.
Мазкур хизматларни кўрсатишда МЧЖ ва унинг ҳудудий филиаллари ўтказиладиган савдонинг турига қараб амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур ҳолларда савдони ўтказиш тўғрисидаги ва унинг якунлари ҳақидаги хабарномаларни тайёрлайди ҳамда эълон килади,  савдога қўйилаётган кўчмас мулк объектларини реклама қилади, савдода иштирок этиш учун буюртмаларни қабул қилади ва ҳисобга олади, закалат тўғрисида келишувлар тузади, савдони ўтказади. Ўтказилган савдо якунларига доир баённомани расмийлаштиради, сотувчилар ва сотиб олувчилар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоб учун шарт-шароитлар яратади.
МЧЖнинг Тошкент вилояти филиали ҳам хозирги кунда буюртмачиларга сифат­ли риэлторлик хизматларини кўрсатмоқда. Ўтган вақт мобайнида филиал томонидан буюртмачилар билан тузилган ри­элторлик хизматларини кўрсатиш юзасидан ташкиллаштирилган тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ўтказилган савдолар орқали 91 та объект 1 262 218 000 сўмга сотилди. Шундан 50 таси жисмоний шахсларга тегишли бўлиб, сотилиш қиймати 736 080 000 сўмни ташкил этади. 41 таси юридик шахсларга тегишли бўлиб, сотилиш қиймати 526 138 000 сўмга тенг. Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан савдоларни ташкиллаштиришда кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг эгаларига потенциал ҳаридорларни топиш ва улар билан олди-сотди шартлари тўғрисида ўзаро музокара­лар олиб бордилар ва битимлар туздилар.
- Буюртмачининг танловига кўра, кўчмас мулк объектлари ҳамда уларга бўлган ҳуқуқларнинг аукцион, танлов(- тендер), оммавий оферта, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа савдо турлари ташкил этилиши ва ўтказилиши мумкин, -дейди филиал раҳбари Анвархўжа Юсуфхўжаев. - Аук­цион ва танлов савдолари очиқ ва ёпиқ шаклда ўтказилади. Аукцион савдоларида қуйидаги шартлар белгиланади: мусобақалашиш асосида харидорни танлаш шакли, бунда кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлap учун энг юқори нархни таклиф қилган қатнашчи кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқларни сотиб олиш тўғриси­да шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлади. Очиқ аукционда кўчмас мулкни сотиб олиш тўғрисидаги нияти ҳақида ариза берган ҳар қандай юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин.  Ёпик аукцион­да сотувчи томонидан белгиланган мезонлар бўйича олдиндан танланган юри­дик ва жисмоний шахслар махсус таклифномалар билан  қатнашади. Танловда танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидор аниқланади. Очиқ танловда танловнинг кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқларини сотиб олиш ва танлов шартларини бажариш нияти тўғрисида буюртманома берган ҳар қандай юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин. Ёпиқ  танловда танловнинг махсус таклифномалари бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган мезонлар асосида олдин­дан танланган юридик ва жисмоний шахслар қатнашади. Оммавий оферта - савдо ўтказилиши тўғрисида олдиндан оммавий ахборот воситаларида хабарнома  чоп  этилиб,  кўчмас мулк объектлари ва уларга булган ҳуқуқлapra хабарнома кўрсатиб ўтилган бошланғич нархдан қатъий назар энг юқори нарх таклиф этган талабгор билан олди-сотди тўғрисида шартнома тузиш орқали ўтказиладиган савдо туридир.
Ҳозирда фаолият юритаётган «Ko'chmas mulk savdo xizmati» МЧЖ Тош­кент вилояти филиали томонидан буюр­тмачиларга сифатли риэлторлик хизмати кўрсатилмоқда ва ички қоидалар асосида назорат килинмокда. Филиал ходимлари  буюртмачиларга риэлторлик хизмат­ларини кўрсатишда барча ахборотларнинг махфийлигини таъминлаб, уларнинг манфаатларини ифода этмокдалар.
 
«KMSX» МЧЖ матбуот хизмати,
Ишонч 31 март № 40

27.04.2018 Онлайн электрон аукцион савдоларига мархамат!

1auksion.uz дастури орқали ўзингизни қизиқтирган мулкларни танланг ва савдосида иштирок этинг.               2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта ...

барча янгиликлар

Кўлланма

Закалат келишуви

Ариза

Намуна Жисмоний шахслар учун
Онлайн Ариза бериш


Янгиликлар: 2

Эълонлар: 60

Мақолалар: 12

Онлайн: 11