Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизмати

Ҳозирги кунда кўчмас мулк бозори Республикамиз иқтисодиётининг асосий бўғинларидан бири ҳисобланади. Кўчмас мулк бозорининг иқтисодиётда тутган ўрнининг нақадар аҳамиятли эканлигини бугунги кунда кўчмас мулк ҳар қандай ишлаб чиқариш ёки бошқа тадбиркорлик фаолиятини бошлашда энг муҳим манбалардан ҳисобланиши билан изоҳлаш мумкин. Сир эмаски, ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва фаолиятнинг келгусидаги ривожи ва тараққиётини таъминлашда муҳим ўрин тутувчи омиллардан бири – бу кўчмас мулк ҳисобланади. Ҳар томонлама қулай жойлашувга эга бўлган, оқилона танланган кўчмас мулкка эга бўлиш тадбиркорлик фаолияти ривожини таъминлаш ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматнинг рақобатбардошлилигини таъминлашда бевосита хизмат қилади.
“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қашқадарё филиали томонидан кўчмас мулк бозорида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, сотувчи ва харидорларга тенг ҳуқуқлилик, савдо иштирокчиларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Филиалда кўчмас мулк бозорида кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик, кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш, ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш ҳамда бошқа мол-мулкларнинг аукцион, танлов ва амалдаги қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа савдоларни утказиш ташкил этилган. Бу борада, “Ko’chmas mulk savdo xizmati” масъулияти чекланган жамиятининг Қашқадарё вилоят филиали томонидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, очиқ аукцион, танлов ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан ташкиллаштирилган савдоларга қўйилган кўчмас мулклар бўйича тўлиқ маълумотлар базаси яратилиб, қизиқувчи талабгорларни ахборотлар билан таъминлаш бўйича маркетинг хизмати йўлга қўйилган.
Мисол учун “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қашқадарё филиали томонидан 2012 йил якунларига кўра, жами 99 марта савдолар яъни 64 маротаба тўғридан-тўғри музокоралар олиб бориш тартибида ва 14 маротаба аукцион, 21 маротаба танлов савдолари ўтказилиб, ушбу савдоларда жами 3283490,4 минг сўмлик 427 та кўчмас мулк ва объектлар сотилди. Натижада 427 та ишбилармон ва тадбиркорлар кўчмас мулкларга эга бўлишди. Филиал томонидан 2012 йилда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан ташкиллаштирилган савдода Қарши тумани Ертепа қишлоқ фуқаролар йиғини, “Ғубиддин” қишлоғида жойлашган “Насаф мева савзовот” МЧЖ агрофирмасига қарашли маъмурий бинони сотиб олган “Насаф” комфорт мебеллари” ХК ҳозирда мебель ва гилам ишлаб чиқаришини йўлга қўйиб, 10 кишини янги иш билан таъминлади.
Бундан ташқари, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда вилоят Архитектура бошқармаси билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 147-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида аҳолига савдо ва маиший хизмат объектларини қуриш учун ажратиладиган ер майдонларини сотилиши юзасидан доимий равишда ахборотлар алмашиниб, музокаралар олиб борилмоқда ҳамда ушбу қарорнинг афзалликлар юзасидан барча қизиқиш билдирган талабгорларга ахборот-маслаҳатлар бериш жорий қилинган. “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қашқадарё филиали томонидан барча турдаги савдоларда оммавийлик, ошкораликни таъминлаш, бунинг учун барча қизиқиш билдирган талабгорлар, харидорлар, тадбиркор ва сармоядорларга ташкиллаштириладиган савдоларнинг моҳиятини, унда қатнашиш тартиби ва савдога қўйилган мулклар билан таништириш, етарли даражада ахборот билан таъминлаш ишларига асосий эътибор қаратилмоқда.
Ҳозирда савдога қўйилаётган ҳар бир мулк тўғрисида тегишли ахборот ва реклама, эълонлар мулк эгаларининг талаб ва таклифларидан келиб чиққан ҳолда вилоят ва республика миқиёсида нашр этиладиган рўзномаларда чоп этилиб, телевиденияда кўрсатилиб, “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖнинг www.1kms.uz вебсайтида мунтазам жойлаштириб борилмоқда.
“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қашқадарё филиали барча ишбилармон тадбиркорларни ва ташкилот, корхона ҳамда хўжалик юритувчи субъектларни кўчмас мулк бозорида самарали ишлар олиб бориш учун ўзаро ҳамкорликга таклиф қилади.
 
“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қашқадарё
филиали бош мутахасиси
Тўлқин Баратов
22.02.2013
"QASHQADARYO" газетаси

27.04.2018 Онлайн электрон аукцион савдоларига мархамат!

1auksion.uz дастури орқали ўзингизни қизиқтирган мулкларни танланг ва савдосида иштирок этинг.               2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта ...

барча янгиликлар

Кўлланма

Закалат келишуви

Ариза

Намуна Жисмоний шахслар учун
Онлайн Ариза бериш


Янгиликлар: 2

Эълонлар: 117

Мақолалар: 12

Онлайн: 1