Ташкилот ҳақида

Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ

сайтига хуш келибсиз!
 

Ўзбекистон Республикасининг “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши ва кучга кириши муносабати билан “Respublika mulk markazi” ЁАЖ таъсисчилигида “Ko’chmas mulk savdo xizmati” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Жамият Республикамиздаги биринчи риэлторлик ташкилоти ҳисобланиб, унга Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси томонидан 2011 йил 23 июн куни риэлторлик фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи RR-0001-сонли лицензия берилди. Ҳозирда жамиятнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоят марказларида ҳудудий филиаллари фаолият олиб бормоқда.
Кўчмас мулк бозорида аҳолига ишончли хизмат кўрсатиб келаётган “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖда сотувчи ва харидорларга тенг ҳуқуқлилик, савдо иштирокчиларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Кўчмас мулкларнинг оммавий савдоларини ташкил этиб келаётган “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Сизга қуйидаги хизматларни таклиф этади:
– кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;
– кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;
– кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
– кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш.
“KMSX” МЧЖ ўз мижозларига дунёнинг энг илғор риэлторлик ташкилотлари услубидан келиб чиққан ҳолда ишончли ва кафолатли хизмат кўрсатади.
Жамиятнинг бошқа ташкилотлар олдидаги молиявий жавобгарлик суғуртаси “Ishonch” банклараро суғурта компанияси” МЧЖ томонидан 300 млн. сўмга суғурталанган.
“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ ўз мижозларига янада қулайлик яратиш мақсадида қўшимча сервис хизматлари кўрсатишни йўлга қўйган.
 

“KMSX” МЧЖ кўчмас мулк бозорида қуйидаги тамойилларга асосланиб фаолият юритади: 
 

– жамиятда фаолият юритаётган малакали мутахассисларнинг мижоз ва ҳамкорлар олдидаги жавобгарлилиги, ўз ишларига маъсулият билан ёндошишлари ҳамда риэлторлик фаолиятига боғлиқ ҳар қандай битимни юқори савияда ҳал қилиниши;
– ташкиллаштириладиган савдоларда ошкоралик, тенг ҳуқуқлийлик ва мижозлар фойдасини кўзланиши;
– кўчмас мулк бозорида мижозларга кўрсатиладиган барча риэлторлик хизматларининг кафолатланиши.

 

14.03.2017 “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси Бош филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига такроран таклиф этади!

Савдога Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш кўмитасининг 2016 йил 05-апрелдаги 62-П сонли буйруғи шунингдек, Амударё тумани ҳокими биринчи ...

барча янгиликлар

Кўлланма

Закалат келишуви

Ариза

Намуна Жисмоний шахслар учун
Онлайн Ариза бериш


Янгиликлар: 7

Эълонлар: 180

Мақолалар: 12

Онлайн: 2