Мексикада пиротехника воситалари бозори бутунлай олов ичида қолди

20 декабрь куни Мексикадаги пиротехника воситалари бозорида йирик портлаш содир бўлди. Бунинг натижасида 9 киши ҳаётдан кўз юмган. Бу хақда “Euronews.com” хабар берди.
 
Фожиа Мексика пойтахтидан шимолда жойлашган Тультепек пунктида содир бўлди. У ерда мазкур пунктнинг ўзида жойлашган мушакбозликда қўлланиладиган воситалар ишлаб чиқарувчи завод маҳсулотлари сотиладиган йирик бозор мавжуд эди.
 
Портлаш оқибатида 70 нафар одам жабрланган. Бу маълумотлар қайта-қайта текширилмоқда. Воқеа жойида шифокорлар ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда.
 
Портлашга нима сабаб бўлгани ҳали аниқланмади. Бироқ Тультепекда бу каби ҳолатлар мунтазам содир бўлиб туради. У ерда шу йилнинг ўзида 3 марта портлаш юз берди. Бу портлашлар унчалик йирик кўриниш олмаган. Унда жами 6 киши жабрланган эди.
 
Лекин 20 декабрда содир бўлган портлаш энг йириги бўлди. Ушбу портлашни Twitter фойдаланувчиларидан бири тасвирга олган ва ижтимоий тармоқдаги ўзининг саҳфасига жойлаштирган.

14.03.2017 “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси Бош филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига такроран таклиф этади!

Савдога Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш кўмитасининг 2016 йил 05-апрелдаги 62-П сонли буйруғи шунингдек, Амударё тумани ҳокими биринчи ...

барча янгиликлар

Кўлланма

Закалат келишуви

Ариза

Намуна Жисмоний шахслар учун
Онлайн Ариза бериш


Янгиликлар: 7

Эълонлар: 180

Мақолалар: 12

Онлайн: 2