Онлайн электрон аукцион савдоларига мархамат!

1auksion.uz

дастури орқали ўзингизни қизиқтирган мулкларни танланг

ва савдосида иштирок этинг.

 

            2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури талабларини ўз вақтида ва сифатли ижро этиш, шунингдек, шартномага асосан савдолари ташкил этилган мулкларни сотишда шаффофликни таъминлаш, хусусий тадбиркорлик учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, савдо билан боғлиқ жараёнларни янада соддалаштириш мақсадида “Respublika mulk markazi” масъулияти чекланган жамияти ва “Ko’chmas mulk savdo xizmati” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида 1auksion.uz дастури яратилди.

            Республикамизнинг исталган худудидан интернетга уланиб, www.1auksion.uz расмий сахифага кириб, кўчмас мулклар, автотранспорт воситалари, жамиятлар устав фондидаги улушлар, асбоб-ускуналар ва бошқа турдаги мулклар бўйича маълумотлар олишингиз ва қизиқтирган мулкларнинг савдоларида иштирок этишингиз мумкин. Интернет орқали ўтказиладиган электрон аукцион савдоларида иштирок этиш тартиби, мулкларга тўланадиган закалат тўловлари, аукционда ғолиб бўлган шахсларга сотувчи билан олди-сотди тузиш шарти ва муддатлари ва бошқа ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

            Ушбу дастур орқали савдоларда иштирок этувчи жисмоний ва юридик шахсларга тенг имкониятлар яратилган. Ушбу дастурдан фойдаланувчиларга қулай шароитлар яратилиб, ортиқча қоғозбозлик ва оворагарчиликка йўл қўймаслик чоралари кўрилган.

            Тадбиркор ва сармоядорларни хамкорликда ишлашга таклиф қиламиз. 24 йиллик фаолияти даврида бирон маротаба жамиятимиз айби ёки камчилиги оқибатида савдо натижалари бекор қилинмаган. Сизга малакали ходимлар томонидан сифатли хизмат кўрсатилишига кафолат берамиз. Доимий мижозларимизга имтиёзли шартлар асосида хизмат кўрсатилиб, чегирмаларни қўллаш кўзда тутилган.

 

“Respublika mulk markazi” МЧЖ,

“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ жамоаси.

 

27.04.2018 Онлайн электрон аукцион савдоларига мархамат!

1auksion.uz дастури орқали ўзингизни қизиқтирган мулкларни танланг ва савдосида иштирок этинг.               2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта ...

барча янгиликлар

Кўлланма

Закалат келишуви

Ариза

Намуна Жисмоний шахслар учун
Онлайн Ариза бериш


Янгиликлар: 2

Эълонлар: 60

Мақолалар: 12

Онлайн: 10