“Ахолига хизмат кўрсатиш маркази” биноси

Мулк нархи: 6 169 460 504 сўм
Ер майдони: 3545 м2 (0.3545 гектар)
Таклиф тури: Сотиш
Савдо тури: Танлов
Жойлашув ҳудуди: Қашқадарё вилояти
Мулк категорияси: Нотурар жой биноси
Савдо санаси: 30.07.2019
1-такрорий савдо санаси: 14.08.2019
2-такрорий савдо санаси: 29.08.2019
3-такрорий савдо санаси: 13.09.2019
4-такрорий савдо санаси: 27.09.2019
Мулк жойлашган манзил: Ғузор тумани “Дустлик” МФЙ Ўзбекистон кўчасида
Изоҳ:

Савдога, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 443-сонли ва 2018 йил 25 августдаги 685-сонли қарорларига хамда “Шуртаннефтгаз” МЧЖнинг 2019 йил 10 июндаги Ф18/НЖ-3286-сонли буюртманомасига асосан “Шуртаннефтгаз” МЧЖ балансидаги кўчмас мулк қўйилмоқда:
Балансда сақловчи: “Шуртаннефтгаз” МЧЖ .
Савдо ташкилотчиси: “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қашқадарё вилояти филиали, Қарши шахри Қарлиқхона МФЙ “Тошсарой” кўчаси 20-уй. телефон: (8-375) 225-44-58. веб сайт; www.1kms.uz. электрон почта: rieltsavdo@inbox.uz. Лицензия: № RR 0001.
Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.
Талабгорлар кўчмас мулкнинг бошланғич баҳосининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Савдо ташкилотчиси (“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қашқадарё вилояти филиали)нинг қуйидаги банк реквизитига закалат пулини тўлашлари лозим: АТИБ “Ипотека” банк Қашқадарё вилоят филиали, 20208000004920609009, мфо: 00190, стир: 207122519
Танловда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва 2019 йил 26 июль куни соат 18:00да тугатилади. Такрорий танловда қатнашишга буюртманома қабул қилиш 2019 йил 14 августь кунидаги танлов савдоси учун 12 августь куни соат 18:00 да, 29 августь кунидаги танлов савдоси учун 27 августь куни соат 18:00 да, 13 сентябрь кунидаги танлов савдоси учун 11 сентябрь куни соат 18:00 да, 27 сентябрь кунидаги танлов савдоси учун 25 сентябрь куни соат 18:00 да, 11 октябрь кунидаги танлов савдоси учун 9 октябрь куни соат 18:00 да хамда 29 октябрь кунидаги танлов савдоси учун 25 октябрь куни соат 18:00 да тугатилади.
Ушбу объект қуйидаги кўрсаткичлар ва танлов шартлар асосида савдога қўйилади:
-бошланғич бадал тўлови объект сотилиш баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан (тўланган закалат пули билан бирга) кам бўлмаган ҳолда тўлаб бериш,- энг юқори сотиб олиш тўловини таклиф этиш, -энг қисқа муддатда тўловларни амалга ошириш, - ижарадан фойдаланилаётганлиги.
Тўлов муддатлари қуйидагича: Объектнинг сотилиш баҳоси энг кам иш ҳақи (ЭКИХ)нинг 1000 баробаригача бўлганда тўлов муддати 1-3 йилгача, ЭКИХнинг 1000-5000 баробаригача бўлганда тўлов муддати 3-5 йилгача, ЭКИХнинг 5000-10000 баробаригача бўлганда тўлов муддати 5-7 йилгача, ЭКИХнинг 10000 баробаридан юқори бўлганда тўлов муддати 7-10 йилгача.
Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2019 йил 30 июль куни соат
11.00 да Қашқадарё вилояти, Қарши шахри, Қарлиқхона МФЙ, “Тошсарой” кўчаси 20-уй “Qashqadaryo Mulk markazi” МЧЖ биносининг мажлислар залида очилади ва таклифи энг яхши деб эътироф этилган талабгор ғолиб деб топилади. Танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2019 йил 14 ва 29 августь, 13 ва 27 сентябрь хамда 11 ва 29 октябрь кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтади.
Танловда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
юридик шахслар учун давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
жисмоний шахслар учун паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
танлов тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.
танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг мухри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.