“Иссиқхона” биноси

Мулк нархи: 2 221 589 107 сўм
Ер майдони: 13472 м2 (1.3472 гектар)
Таклиф тури: Сотиш
Савдо тури: Танлов
Жойлашув ҳудуди: Қашқадарё вилояти
Мулк категорияси: Боғ
Савдо санаси: 02.08.2019
1-такрорий савдо санаси: 05.08.2019
2-такрорий савдо санаси: 12.08.2019
3-такрорий савдо санаси: 19.08.2019
4-такрорий савдо санаси: 26.08.2019
Мулк жойлашган манзил: Қашқадарё вилояти Нишон тумани Нишон МФЙ
Изоҳ:

Савдога, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 443-сонли ва 2018 йил 25 августдаги 685-сонли қарорларига хамда “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг 2019 йил 25 июндаги 094/3471-сонли буюртманомасига асосан “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ балансидаги кўчмас мулк қўйилмоқда:
Балансда сақловчи: “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ .
Савдо ташкилотчиси: “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қашқадарё вилояти филиали, Қарши шахри Қарлиқхона МФЙ “Тошсарой” кўчаси 20-уй. телефон: (8-375) 225-44-58. веб сайт; www.1kms.uz. электрон почта: rieltsavdo@inbox.uz. Лицензия: № RR 0001.
Талабгорлар кўчмас мулкнинг бошланғич баҳосининг 1 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Савдо ташкилотчиси (“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қашқадарё вилояти филиали)нинг қуйидаги банк реквизитига закалат пулини тўлашлари лозим: АТИБ “Ипотека” банк Қашқадарё вилоят филиали, 20208000004920609009, мфо: 00190, стир: 207122519
Танловда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган танлов савдоси ўтказиладиган куни савдо бошланишидан бир кун олдин соат 18-00 да тугатилади.
Ушбу объектлар қуйидаги кўрсаткичлар ва танлов шартлар асосида савдога қўйилади:
-энг юқори сотиб олиш тўловини таклиф этиш, -энг қисқа муддатда тўловларни амалга ошириш,-бошланғич тўловни энг юқори фоиздаги таклифи; - объектни йўналиши бўйича фаолиятини давом эттириш; -қўшимча янги иш ўринлари яратиш.
Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузиш ва шартнома тузилган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида мулкнинг кейинги сотилган сўммасидан 15 фоизини тўлаш, қолган 85 фоизини 10 йил муддат давомида бўлиб-бўлиб тўлаш мажбурияти юклатилади.
Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2019 йил 02 августь куни соат
11.00 да Қашқадарё вилояти, Қарши шахри, Қарлиқхона МФЙ, “Тошсарой” кўчаси 20-уй “Qashqadaryo Mulk markazi” МЧЖ биносининг мажлислар залида очилади ва таклифи энг яхши деб эътироф этилган талабгор ғолиб деб топилади. Танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар мулклар сотилгунга қадар хар ойнинг хар душанба кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтади.
Танловда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
юридик шахслар учун давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
жисмоний шахслар учун паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
танлов тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.
танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг мухри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади