“SURXON DORI-DARMON” МЧЖ га тегишли Қумқўрғон туманидаги 10-сонли Дорихона биноси

Мулк нархи: 2 008 398 337 сўм
Ер майдони: 2236.15 м2 (0.223615 гектар)
Таклиф тури: Сотиш
Савдо тури: Аукцион
Жойлашув ҳудуди: Сурхондарё вилояти
Мулк категорияси: Нотурар жой биноси
Савдо санаси: 14.05.2020
1-такрорий савдо санаси: 29.05.2020
2-такрорий савдо санаси: 15.06.2020
3-такрорий савдо санаси: 30.06.2020
4-такрорий савдо санаси: 15.07.2020
Мулк жойлашган манзил: Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Янги шахар махалласи
Изоҳ:

"DORI-DARMON" АК бошкарув йигилишининг 03.02.2020 йилдаги 4-баёни карори ва “SURXON DORI-DARMON” МЧЖнинг 22.04.2020 йилдаги 132-буюртманомасига асосан “SURXON DORI-DARMON” МЧЖ га тегишли қуйидаги кўчмас мулклар такрорий аукцион савдосига қўйилмоқда. Қумқўрғон тумани Янги шахар махалласи ҳудудида жойлашган, умумий ер майдони 2236,15 кв.м, бўлган 10-сонли Дорихона биноси. Аукцион савдоси 2020 йил 14 май куни соат 11:00 да бўлиб ўтади.
Талабгорлардан аризалар мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача савдо ташкилотчиси жойлашган манзилда қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик вақти). Мазкур кўчмас мулклар 2020 йил 14 май куни сотилмаган тақдирда, такрорий савдолари 2020 йил 29 май, 15, 30 июн, 15, 30 июл, 14, 31 август, 15, 30 сентябр, 15, 30 октябр, 14, 30 ноябр, 15, 30 декабр кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтади. Аризаларни қабул қилиш савдо белгиланган санадан 1 (бир) иш куни олдин соат 18:00 да тўхтатилади. Аукцион савдоларида иштирок этиш учун ариза, закалат келишуви, закалат пули тўланганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси, юридик шахсларнинг гувохнома ва таъсис ҳужжатлари нусхаси, жисмоний шахслар паспорт нусхаси, вакил иштирок этганда ишончнома тақдим этилади. Савдо ғолиби деб топилган шахсга 20 (йигирма) иш куни ичида сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузиш мажбурияти юклатилади. Мулк учун тўловни амалга ошириш шакли ва муддатлари сотувчи томонидан олди-сотди шартномаси тузиш вақтида белгиланади. Мазкур савдоларда қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувга асосан объект бошланғич баҳосининг 15 ( ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо кунига қадар “КМСХ” МЧЖнинг Сурхондарё вилояти филиалининг ХАБ “Трастбанк” Термиз шаҳар филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: ҳ/р 20208000004920609027, МФО 01063, СТИР 207122519.
Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар Баркамол авлод кўчаси 19-уй.
Телефон: (8376) 223-15-82. Расмий сайтимиз: www.1kms.uz. Лицензия: RR-0001.