Қурилиши тугалланмаган дам олиш ва соғломлаштириш маскани

Мулк нархи: 4 539 039 296 сўм
Ер майдони: 3439.83 м2 (0.343983 гектар)
Таклиф тури: Сотиш
Савдо тури: Танлов
Жойлашув ҳудуди: Қашқадарё вилояти
Мулк категорияси: Нотурар жой биноси
Савдо санаси: 14.06.2019
1-такрорий савдо санаси: 28.06.2019
2-такрорий савдо санаси: 16.07.2019
Мулк жойлашган манзил: Шаҳрисабз тумани, Оқсув ҚФЙ ҳудудида жойлашган
Изоҳ:

Савдога Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 443-рақамли ва 2018 йил 25 августдаги 685-рақамли қарорларига ҳамда “Шўртаннефтгаз” МЧЖнинг 2019 йил 22 майдаги Ф18/НЖ-2940-буюртманомасига асосан “Шўртаннефтгаз” МЧЖ балансидаги қуйидаги кўчмас мулклар такроран қўйилмоқда:
Савдо ташкилотчиси: “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қашқадарё вилояти филиали, Қарши шаҳри, Қарлиқхона МФЙ, Тошсарой кўчаси, 20-уй. Телефон: (0-375) 225-44-58. Веб-сайт: www.1kms.uz. Электрон почта: rieltsavdo@inbox.uz. Лицензия: RR-0001.
Танлов савдо натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар кўчмас мулк бошланғич баҳосининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан савдо ташкилотчиси (“Ko‘chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қашқадарё вилояти филиали)нинг қуйидаги банк реквизитига закалат пулини тўлашлари лозим: “Ипотека-банк” АТИБ Қашқадарё вилояти филиали, 20208000004920609009, МФО 00190, СТИР 207122519.
Танловда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва 2019 йил 12 июнь куни соат 18.00 да тўхтатилади. Такрорий танловда қатнашишга буюртманома қабул қилиш 2019 йил 28 июнь кунидаги танлов савдо учун 26 июнь куни соат 18.00 да, 16 июль кунидаги танлов савдо учун 12 июль куни соат 18.00 да тўхтатилади.
Ушбу объектлар қуйидаги кўрсаткичлар ва танлов шартлар асосида савдога қўйилади:

– бошланғич бадал тўлови объект сотилиш баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан (тўланган закалат пули билан бирга) кам бўлмаган ҳолда тўлаб бериш, энг юқори сотиб олиш тўловини таклиф этиш, энг қисқа муддатда тўловларни амалга ошириш, ижарадан фойдаланилаётганлиги.
Тўлов муддатлари қуйидагича: объектнинг сотилиш баҳоси энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)нинг 1000 баробаригача бўлганда тўлов муддати 1-3 йилгача, ЭКИҲнинг 1000-5000 баробаригача бўлганда тўлов муддати 3-5 йилгача, ЭКИҲнинг 5000-10000 баробаригача бўлганда тўлов муддати 5-7 йилгача, ЭКИҲнинг 10000 баробаридан юқори бўлганда тўлов муддати 7-10 йилгача.
Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2019 йил 14 июнь куни соат 11.00 да Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Қарлиқхона МФЙ, Тошсарой кўчаси, 20-уй “Qashqadaryo mulk markazi” МЧЖ биносининг мажлислар залида очилади ва таклифи энг яхши, деб эътироф этилган талабгор ғолиб деб топилади. Танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2019 йил 28 июнь ва 16 июль кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтади.
Танловда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:
– юридик шахслар учун давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
– жисмоний шахслар учун паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
– танлов тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси;
– танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.